#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил
этилади
“Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–107-сон, 24.03.2026 й.) қабул қилинди.
�� Қуйидагилар мазкур қарорнинг асосий
мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
�� спорт соҳасини молиялаштиришнинг замонавий механизмлари ва муқобил
молиялаштириш манбаларини жорий этиш;
�� спорт соҳасига ажратилаётган маблағлар йўналтирилишини
марказлаштириш, бюджет маблағлари ҳажмини кенгайтириш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш.
�� Қарорга кўра, Спорт вазирлиги ҳузурида
Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
(Жамғарма) ташкил этилади.
��
2026 йил 1 апрелдан:
�� спорт федерация
(уюшма)си фаолияти билан боғлиқ йиллик барча харажатларнинг
камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркорни спорт федерация
(уюшма)ларининг ижро органларига киритиш йўлга қўйилади;
�� профессионал футбол клублари фаолияти билан боғлиқ бўлган йиллик барча харажатларнинг
камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳига профессионал футбол клубини ишончли бошқарувга бериш амалиёти жорий этилади.
⏳
2026 йил 1 апрелдан 2029 йил 1 апрелга қадар бўлган даврда Суперлига ва Пролигада иштирок этувчи футбол клублари футболчилари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинади ҳамда улар учун ижтимоий солиқ ставкаси
1 фоиз миқдорида белгиланади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram