#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш тартиби белги
ланди
Ҳукумат қарори (114-сон, 25.03.2026 й.) билан “Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
�� Ушбу Низом автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни
айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
▶️ Мазкур Низомнинг амал қилиши
миллий ва
хорижий ташувчиларга татбиқ этилади.
�� Низомга кўра, Ўзбекистон рухсатномаларида автомобилда юк ва йўловчиларни
халқаро ташиш турлари ва улардан фойдаланиш шартлари кўрсатилади.
�� Ўзбекистон ва хорижий рухсатномалар қуйидаги
асосий турларга бўлинади:
▫️ икки томонлама/транзит юк ташиш учун;
▫️ учинчи давлатга/дан юк ташиш учун;
▫️ универсал
(икки томонлама, транзит ва учинчи давлатга/дан юк ташиш);
▫️ икки томонлама юк ташиш учун;
▫️ транзит юк ташиш учун;
▫️ икки томонлама қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун;
▫️ транзит қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун.
�� Автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташишлар Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатнинг ваколатли органлари ўртасидаги
келишув бўйича ташкил этилади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram