avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
25.03.2026 09:38
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатлар тартибга со
линди

“Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1123-сон, 24.03.2026 й.) қабул қилинди.

�� Ушбу Қонуннинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

�� Спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

✅ Қонунга кўра, фуқаролар ҳаваскорлик спорти, шунингдек профессионал спорт билан спортчи, тренер, спорт ҳаками сифатида шуғулланиш ҳуқуқига эга.

�� Спорт клуби спорт фаолияти билан шуғулланиш, спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш, шунингдек спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш мақсадида ташкил этилади.

�� Спортчи паспорти ягона намунадаги ҳужжат бўлиб, спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублигини ҳамда спорт малакасини тасдиқлайди.

✔️ Спорт тури қоидаларига ва спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун ваколат берилган жисмоний шахс спорт ҳакамидир.

�� Давлат томонидан спортчи ҳамда тренерларга бир марталик ва ойлик тўлов (стипендия, нафақа ва бошқалар) шаклидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилиши мумкин.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
212 46.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram