avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
19.03.2026 09:57
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёни жадаллаштир
илади

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (109-сон, 18.03.2026 й.) қабул қилинди.

⏳ Қарорга кўра, 2026 йил 1 июнга қадар:

�� ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)лари ташкил этилади ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизими йўлга қўйилади;

�� ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилинади.

2026 йил 1 майдан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида:

�� келгуси 5 йилда харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдори ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади;

�� принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизими жорий қилинади. Бунда умумий фойдаланишдаги очиқ офисда фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратилади;

�� ҳар ойда 1 маротаба "Қоғозсиз бир кун" экоакцияси ўтказилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
676 66K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram