avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
17.03.2026 16:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қашқадарё вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожлантир
илади

“Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–96-сон, 13.03.2026 й.) қабул қилинди.

�� Қарорга кўра, Муборак тумани “Кончилар” МФЙ ҳудудидаги 200 гектар ер майдонида “Муборак инновацион саноат зонаси” махсус иқтисодий зонаси ташкил этилади.

✅ Чироқчи туманида "Соҳил бўйи" мажмуасини (Мажмуа) ривожлантириш ва бошқариш билан боғлиқ вазифа ва функциялар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш департаментига юкланади.

�� Шаҳрисабз туманида "Қува агростар", Қамаши туманида "Янгийўл агростар", Кўкдала туманида "Мирзачўл агростар", Ғузор туманида "Навоий агростар" МЧЖларнинг лойиҳа офислари ташкил қилинади.

⏭️ Қашқадарё вилоятида 15 минг гектар, шундан 2026 йилда ўзлаштириладиган 5,2 минг гектар ер майдонларида чорва озуқаси етиштирилади.

�� 2026 йил давомида мактабгача таълим билан қамров даражаси 80 фоиздан паст бўлган 12 та туманда 350 та нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади.

�� 120 та мактабгача таълим ташкилотлари 1 йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш учун зарур жиҳозлар билан таъминласин.

�� Германия Федератив Республикаси билан ҳамкорликда 2026 йилдан ёшларни немис тили ва касбга ўқитиш орқали Европа давлатларига ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига юбориш дастури амалга оширилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
86 38.3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram