Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Кўчмас мулк ва транспортлар олди-сотдисида
ҳисоб-китоблар энди нақдсиз шаклда нотариус ва банклар ўртасидаги электрон маълумотлар алмашинуви орқали амалга ошир
илади
�� Президентнинг 2025 йил 10 декабрдаги “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-246-сон Фармонига асосан, сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш механизмларини белгилаш ҳамда битимларни расмийлаштириш жараёнида
ахборот хавфсизлиги ва маълумотларнинг
ишончлилигини таъминлаш мақсадида:
Адлия вазирлиги Кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами: 3790, 16.
03.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.
��
2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган М, N, О ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг амалга оширилганлиги
нотариус ва банклар ўртасидаги электрон маълумотлар алмашиш йўли билан аниқланади.
�� Унга кўра, эндиликда нотариуслар кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлашни тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар бўйича банклар томонидан тақдим этилган
электрон маълумотлар асосида амалга оширади.
✅ Кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари бўйича
ҳисоб-китоблар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
✍️ Харидор ёки унинг вакили банкка ёзма ёки электрон шаклдаги
ариза билан мурожаат қилади;
�� Банк томонидан тарафлар ўртасида шартнома бўйича келишилган пул маблағлари нақд ёки нақдсиз шаклда
эскроу ҳисобварағига кирим қилинади;
�� Шартнома тўлов мажбуриятларини кечиктириш шарти билан амалга оширилса, тегишли эскроу ҳисобварағига тарафлар ўртасида келишилган
(бошланғич) пул маблағлари кирим қилинади;
�� Шартнома тўлиқ ёки қисман кредит маблағлари асосида амалга оширилганда, бу ҳақда кредит ажратаётган банк томонидан нотариусга
электрон маълумот юборилади;
�� Харидор ёки унинг вакилининг банкдаги
(банк картаси, талаб қилиб олингунча, электрон ҳамён) ҳисобварақларидан эскроу
ҳисобварақ сифатида фойдаланилиши мумкин;
�� Тарафлар олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун
нотариусга мурожаат қилади;
✅ Нотариус эскроу ҳисобварағида маблағлар мавжудлигини электрон шаклда текшириб олади ҳамда шартномани
тасдиқлайди;
�� Пул маблағлари сотувчи ёки унинг вакилининг ҳисобварағига ўтказилади ёки ҳисобварағига ўтказилган маблағлар уларнинг сўровига кўра
нақд шаклда тақдим этилади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram