avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
16.03.2026 17:31
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги ошир
илади

“Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–104-сон, 13.03.2026 й.) қабул қилинди.

�� Қарорга кўра, Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДМ “Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази” ДМ (Марказ) этиб қайта ташкил этилади.

✅ Қуйидаги ҳужжатларни Марказда комплекс экспертизадан ўтказиш амалиёти бекор қилинади, жумладан:

�� 2026 йил 1 апрелдан – лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун техник топшириқлар. Бунда улар Марказнинг электрон ахборот платформаси (Платформа)да жойлаштириладиган намунавий шаклдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилади;

�� 2026 йил 15 апрелдан – қиймати 15 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлган қуйидаги лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари:

�� бюджет тизими бюджетлари, давлат мақсадли жамғармалари, белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган;

�� корпоратив буюртмачилар томонидан амалга оширилаётган;

�� 2026 йил 1 сентябрдан божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда импорт қилинадиган товарлар рўйхати. Бунда мазкур функция “Ўзбекэкспертиза” АЖга ўтказилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Лойиҳаолди_ва_харид_ҳужжатларини_комплекс_экспертиза_қилиш_тизими.mp3
147 35.5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram