avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
16.03.2026 08:56
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сунъий интеллектни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқ
ланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3787, 14.03.2026 й.).

�� Ушбу ҳужжат билан сунъий интеллект технология ва тизимларидан фойдаланишда қуйидаги этика тамойиллари белгиланмоқда:

▫️ қонунийлик;
▫️ шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг устуворлиги;
▫️ тушунарлилик;
▫️ масъулият, жавобгарлик ва назорат;
▫️ адолатлилик ва камситишга йўл қўймаслик;
▫️ очиқлик ва шаффофлик;
▫️ маълумотлар ҳимояси;
▫️ ишончлилик ва хавфсизлик.

❌ Қуйидаги қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таянмаслик талаби белгиланмоқда:

▪️ инсон ҳуқуқ ва эркинликларига алоқадор юридик аҳамиятга эга қарорлар;

▪️ соғлиқни сақлаш (касалликларни ташхислаш, даволаш усулларини белгилаш ва бошқалар) ва бошқа соҳалардаги қарорлар.

�� Сунъий интеллект технология ва тизимларини ишлаб чиқувчи ва жорий этувчи фойдаланувчиларга:

➖ улардан қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлиги ёки тақиқланиши,
➖ сунъий интеллектга асосланган ечимлар ёки қарорлар доим тўғри бўлмаслиги;
➖ уларнинг натижаларидан тавсиявий ёки маълумот учун фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот бериши лозим.

�� Шу билан бирга, қоидаларда сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Сунъий_интеллектни_яратиш,_жорий_қилиш_ва_фойдаланиш_бўйича_этика.mp3
230 43.4K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram