avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
16.03.2026 08:21
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни буюртмачиларга тақсимлаш тартиби белги
ланди

Адлия вазирлиги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни буюртмачиларга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами: 3786, 13.03.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.

�� Ушбу Низом Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (Давлат дастури) доирасида буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни объектлар (лойиҳалар) ҳамда буюртмачилар кесимида тақсимлаш тартибини белгилайди.

�� Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Давлат дастури доирасида тақсимланмаган маблағлардан фойдаланиш бўйича таклифларини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига электрон шаклда тақдим этади.

⏳ Бунда, ушбу Низомнинг иловасида мақсадли йўналишлар ва улар бўйича таклифларни тақдим этиш муддатлари қайд этилган.

�� Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 ой ичида таклифларни ўрганади ҳамда Давлат дастури бўйича манзилли рўйхатни шакллантиради.

✅ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар чоракда камида 1 маротаба манзилли рўйхатни Ҳукуматга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Буюртмачиси_аниқланмаган_ва_тақсимланмаган_маблағларни_буюртмачиларга.mp3
40 39.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram