avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
14.03.2026 12:01
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қишлоқ хўжалигида замонавий технологиялар жорий қил
инади

“Қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–99-сон, 13.03.2026 й.) қабул қилинди.

�� Қарорга кўра, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки 2026 йил якунигача тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 тадан банк филиалларида агрохизмат зоналарини ташкил этади.

✅ Агробанк зиммасига қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади:

�� қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда янги замонавий интенсив технологияларни кенг жорий қилиш ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;

�� сунъий интеллект, масофадан мониторинг ва “big-data” технологиялари асосида банк ҳамда қишлоқ хўжалигига оид хизматларни ишлаб чиқиш.

�� Экин майдонлари тўғрисида космик, об-ҳаво, ўсимликлар ривожланиши ҳолати бўйича мониторинг маълумотларини марказлашган ҳолда таҳлил қилиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги мониторинг маркази ташкил қилинади.

�� Агробанк орқали аҳоли хонадонлари, томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига анжир, хурмо, олма ва нок маҳсулотларини етиштириш учун йиллик 18 фоиз ставкада 24 ойлик имтиёзли давр билан 84 ой муддатга кредитлар ажратилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Қишлоқ_хўжалигида_замонавий_технологиялар_жорий_қилинади.mp3
117 45.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram