#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил эт
илади
“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–40-сон, 13.03.2026 й.) қабул қилинди.
�� Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази негизида
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (Академия) ташкил этилади.
✅ Академия қишлоқ хўжалиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар йўналишлари,
узоқ ва яқин муддатли дастурларни белгиловчи ҳамда мувофиқлаштирувчи, агросаноат мажмуини илмий жиҳатдан ривожлантиришни амалга оширувчи давлат илмий муассасаси ҳисобланади.
�� Қишлоқ хўжалиги, ер муносабатлари билан боғлиқ ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишиш жараёнида
мажбурий тартибда Академияда илмий экспертизадан ўтказилади.
�� Академияда қуйидаги
унвонлар бериш тартиби жорий қилинади:
▫️ ёш академик;
▫️ Академия профессори;
▫️ Академиянинг мухбир аъзоси;
▫️ Академиянинг ҳақиқий аъзоси (академик);
▫️ Академиянинг хорижий аъзолари.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram