avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
13.03.2026 17:32
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Миллий статистика тизими мутахассисларининг малакаси ошир
илади

“Миллий статистика тизими мутахассислари малакасини ошириш ҳамда соҳага рақамли технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали юқори самарадорликка эришиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–103-сон, 13.03.2026 й.) қабул қилинди.

�� Қарорга кўра, ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

�� ҳар 2 йилда 3 минг нафар миллий статистика тизими мутахассисларини ўқитиб бориш имконини яратиш;

�� яширин ва креатив иқтисодиётни баҳолаш мақсадида статистика методологиясини такомиллаштириш.

�� Қарорга билан Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (Институт) фаолиятининг устувор йўналишлари тасдиқланди.

�� 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Институтда қуйидаги курслар ташкил этилади:

�� вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотларини юритиш, статистика услубиётларини ишлаб чиқиш ва очиқ маълумотлар портали билан ишлашга масъул бўлган ходимлари учун ҳар 2 йилда шартнома асосида 48 соатгача бўлган малака ошириш курслари;

�� статистика ҳисоботларини тақдим этувчи субъектлар, жумладан, тадбиркорлар учун зарур амалий кўникмаларни ривожлантириш бўйича ўқув курслари.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Миллий_статистика_тизими_мутахассисларининг_малакаси_оширилади.mp3
90 46.7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram