avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
13.03.2026 16:29
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аграр сектор замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминл
анади

“Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–97-сон, 13.03.2026 й.) қабул қилинди.

�� Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган мақсад қишлоқ хўжалигида механизациялаш даражасини ошириш, жумладан, 2026 йилда пахтани машиналар ёрдамида териб олиш улушини 70 фоизгача етказиш этиб белгиланди.

�� Қарорга кўра, 2026 йилда қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари харидини молиялаштириш учун давлат кафолати остида жалб қилинадиган хорижий кредит линиялари ҳисобидан тижорат банклари орқали 400 млн АҚШ долларигача бўлган миқдорда маблағлар йўналтирилиши таъминланади.

�� Тижорат банклари барча турдаги қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари хариди учун 10 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банк асосий ставкага 4 фоиз банк маржаси билан миллий валютада кредитлар ажратади.

⏳ 2026 йилдан имтиёзли кредит ва лизинг шартлари асосида етказиб бериладиган пахта ва ғалла комбайнлари бўйича кредит ва лизинг тўловларини тўлаш муддати ушбу техникаларни харид қилувчилар учун йилига 2 марта 31 январь ҳамда 31 июль саналари этиб белгиланди.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Аграр_сектор_замонавий_қишлоқ_хўжалиги_техникалари_билан_таъминланади.mp3
95 44.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram