Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизими такомиллаштир
илади
“Ўзбекистон Республикасининг Киберхавфсизлик стратегиясини белгилаш ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–38-сон, 10.03.2026 й.) қабул қилинди.
�� Фармон билан Ўзбекистон Республикасининг 2026–2030 йилларга мўлжалланган
киберхавфсизлик стратегияси тасдиқланди.
�� Фармонга кўра, 2026 йил 1 апрелдан
Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасида
Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этилади.
✅
2026 йил 1 апрелдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда бюджет параметрлари доирасида зарур маблағлар киберхавфсизликни таъминлаш масалаларига йўналтирилади.
�� Давлат хавфсизлик хизматининг миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг замонавий кибертаҳдидларга
бардошлилик даражасини ошириш мақсадида уларнинг киберхавфсизлик борасидаги камчиликларини аниқлаш бўйича мустақил экспертлар иштирокида
танловлар ўтказиб борилади.
�� Мазкур танловлар Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланадиган
махсус электрон платформада ўтказилади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram