avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
10.03.2026 16:31
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

IT-visa бериш учун бир қатор янги талаблар белги
ланди

Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчаларни (рўйхат рақами 3387-1, 07.03.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.

�� Унга кўра, қуйидаги шахсларга ҳам IT-visa берилади:

▫️ ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга;
▫️ Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари), уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига;
▫️ Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчиларига) ва мутахассисларига;
▫️ олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DsC) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига.

✅ Шуниндек, IT-visa бериш учун бир қатор янги талаблар белгиланди. Жумладан:

�� хорижий инвестор – Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган юридик шахсни 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда молиялаштиришни амалга оширувчи ёки ушбу юридик шахснинг устав фондидаги улуши миқдори камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этиши;

�� Технопарк резидентининг таъсисчиси – Технопарк резиденти мақомини олган юридик шахснинг таъсисчиси (иштирокчиси) бўлган ва ушбу юридик шахснинг устав фондидаги улуши миқдори камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этадиган жисмоний шахс бўлиши белгиланди.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
IT_visa_бериш_учун_бир_қатор_янги_талаблар_белгиланди.mp3
71 40.3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram