#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Ипакчилик соҳасида озуқа базаси мустаҳкамл
анади
��
Қарорга кўра, томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатлари учун янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан
8 млн сўмгача субсидия тақдим этилади.
�� Майдони 2 ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станцияси ва сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизига, бироқ
150 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия тақдим этилади.
⭕️ Мавжуд тутзорларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ҳокимликлари томонидан олиб қўйиш ҳамда улар жойлашган ер участкаларининг
ер фонди тоифасини ўзгартириш қатъий тақиқланади.
�� 2026 йил 1 сентябрга қадар “
pillachilik.uz
” электрон платформаси
(Платформа) ишга туширилади. Бунда:
�� мавжуд тутзорлар ер майдонлари, пилла етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар рўйхати,
мақсадли кўрсаткичлар ва тузилган шартномалар, ипак қурти уруғининг тарқатилиши ҳамда пилла ҳосилини қабул қилиш жараёнлари Платформада акс эттириб борилади;
�� Платформа доирасида пилла етиштириш агротехникаси қоидалари тўғрисида ўқув қўлланмалар ва
медиаконтентларни ўз ичига олган мобил илова ишлаб чиқилади.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram