avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
10.03.2026 10:46
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Пиллачилик кластерларига солиқ имтиёзлари бер
илади

⌛️ Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар:

�� пиллачилик кластерларининг пилла етиштириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлари мол-мулк солиғи ҳамда улар эгаллаган ер участкалари ер солиғидан озод қилинади;

☑️ ипакчилик фаолиятидан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 70 фоизини ташкил этган ипакчилик корхоналарига фойда солиғи 2 фоиз миқдорида белгиланади;

▶️ ипак мато ва ипакдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни жорий қилган корхоналар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз ставкада белгиланади.

❌ Шунингдек, 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар ипак қурти уруғларини тайёрлаш ва қуртхоналарда пилла етиштириш бўйича мавсумий ишларга жалб қилинган аҳолининг мазкур фаолиятдан олган даромади даромад ва ижтимоий солиқларнинг солиққа солиш объекти сифатида ҳисобланмайди.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Пиллачилик_кластерларига_солиқ_имтиёзлари_берилади.mp3
253 44.7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram