avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
10.03.2026 09:55
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Наврўз айёми кўтаринки руҳда нишонл
анади

“2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (82-сон, 06.03.2026 й.) қабул қилинди.

�� Қарор билан 2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (Ташкилий қўмита) таркиби тасдиқланди.

�� Қарорга кўра, Наврўз байрамини муносиб нишонлаш бўйича “Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот тадбирлари дастури тасдиқланади ва унинг амалга оширилиши таъминланади.

✔️ Бу йилги Наврўз муборак Рамазон ҳайити байрами билан ҳамоҳанг тарзда нишонланиши унинг инсонпарварлик тамойилларини янада кучайтиришини инобатга олиб, “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшаётган шахслар, ҳолидан хабар олиш ташкил этилади.

�� “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида белгиланган тадбирлар амалга оширилади, “Мен ҳам кўчат экаман” акциялари, умумхалқ ҳашарлари ташкил этилади.

✨ Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Наврўз_айёми_кўтаринки_руҳда_нишонланади.mp3
187 45.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram