avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
10.03.2026 09:14
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқариш рағбатлантир
илади

“Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–35-сон, 05.03.2026 й.) қабул қилинди.

�� Фармонга кўра, 2026 йилда фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

�� ишлаб чиқариш ҳажмини 8,5 трлн сўмга етказиш;

�� қиймати 1 млрд АҚШ доллари бўлган истиқболли инвестиция лойиҳаларини шакллантириш;

�� 800 млн АҚШ долларлик янги инвестиция лойиҳаларини бошлаш.

�� Фармонга кўра, оригинал дори воситаларининг патент муддати тугагандан сўнг 1 йил ичида:

�� ушбу дориларнинг ишлаб чиқарувчиларига технологиялар трансфери харажатларининг 50 фоизи, бироқ 50 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган қисми;

�� ёки маҳсулотни яратишдаги илмий тадқиқот харажатларининг 50 фоизи, бироқ 100 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.

�� 2027 йил 1 январдан “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP” миллий сертификатига эга бўлган корхоналарга уларнинг ишлаб чиқариш линияларида сертификат амал қилиш муддатида биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаришга рухсат берилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Фармацевтика_тармоғида_ишлаб_чиқариш_рағбатлантирилади.mp3
66 40.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram