avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
06.03.2026 11:28
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Суғоришда сув йўқотишлари камайтир
илади

“Суғоришда сув йўқотишларини камайтириш ва сув танқислигининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–79-сон, 05.03.2026 й.) қабул қилинди.

�� Қарорга кўра, қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди:

�� Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув йўқотилиши юқори бўлган 389 км каналларни реконструкция қилиш ва бетонлаштириш. Бунда:

▪️ йилига ўртача 206 млн метр куб сув ресурсларини ҳамда 26 млн киловатт соат электр энергиясини иқтисод қилиш;

▪️ суғориладиган 158,4 минг гектар ерларнинг сув таъминотини яхшилаш;

�� сув танқислиги шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш.

✅ Суғориш тармоқларини таъмирлаш (бетонлаштириш) ишлари биринчи навбатда, “бир канал – бир тизим” тамойили асосида аввал бетонлаштирилган ёки бетонлаштириш бошланган каналлардан сув олувчи тармоқларда амалга оширилиши таъминланади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Суғоришда_сув_йўқотишлари_камайтирилади.mp3
85 50.5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram