avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
05.03.2026 18:06
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мол-мулкка нисбатан қўйилган тақиқлар давлат ижрочиси томонидан бекор қилиниши мумкин б
ўлади

Қонун (ЎРҚ–1119-сон, 04.03.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритилди.

�� Унга кўра, агар ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш таклифга розилик берса, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи идоралар томонидан мол-мулкка нисбатан қўйилган тақиқлар давлат ижрочисининг қарори асосида бекор қилинади.

✅ Давлат ижрочисининг қарори унда кўрсатилган шахсга мол-мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос бўлади.

�� Бунда мол-мулк бўйича мавжуд мажбуриятлар унинг собиқ эгаси бўлган қарздор зиммасида қолади, бундан ундирувчи мазкур мажбуриятларни бажаришни ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган ҳоллар мустасно.

�� Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Мол_мулкка_нисбатан_қўйилган_тақиқлар_давлат_ижрочиси_томонидан.mp3
324 55.3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram