avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
05.03.2026 15:53
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижий давлат автотранспортларининг фақат олд ён ойналари туси ўзгартирилганлиги учун йиғим тўл
анади

Адлия вазирлиги Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3091-1, 04.03.2026 й.).

�� Унга кўра, хорижий давлат автотранспортларини Ўзбекистонга вақтинча киришида (транзит ўтишида) олд, орқа ёки орқа ён ойналари тусини ўзгартирганлик учун йиғим тўлаш бекор қилиниб, фақат олд ён ойналарининг туси ўзгартирилганлиги учун йиғим тўланиши белгиланди.

⏭️ Хорижий фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида йиғимларни божхона постидаги банк кассаларидан ташқари “Э-транзит” автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантириладиган QR-код ёрдамида онлайн тўлаш имконияти яратилди.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Хорижий_давлат_автотранспортларининг_фақат_олд_ён_ойналари_туси.mp3
68 46.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram