avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
05.03.2026 14:19
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш кири
тилди

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчаларни (рўйхат рақами 1834-12, 04.03.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.

�� Унга кўра, эндиликда тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш қоғоз билан биргаликда дастурий тизим орқали электрон тарзда юритилиши ва расмийлаштирилиши мумкин бўлади.

�� Шунингдек, Марказий банкнинг Банк тизими маълумотлар омборига банк томонидан узатиладиган актив ва мажбуриятлар, балансдан ташқари ҳисобварақлар ва улар билан боғлиқ шартномаларга доир маълумотлар рўйхати тасдиқланди.

⌛️ Мазкур маълумотлар ҳар банк иш куни соат 10-00 дан, ойлик тақдим этиладиган маълумотлар эса кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмаган ҳолда тўғри, тўлиқ ва ўз вақтида узатилиши белгиланди.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Бухгалтерия_ҳисобини_юритиш_бўйича_йўриқномага_ўзгартириш_киритилди.mp3
169 38.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram