avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
04.03.2026 12:12
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ТОП-300 таликка кирган университетларда ўқиш истагидаги ёшлар ва педагогларга таълим кредити бери
лади

Ҳукумат қарори (88-сон, 02.03.2026 й.) билан “Хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш истагидаги ёшлар ва педагог ходимларга таълим кредитини ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

�� Низом Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан имтиёзли таълим кредитини ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.

�� Низомга кўра, таълим кредити қуйида талабларга жавоб берадиган ёшлар (30 ёшдан ошмаган, шу жумладан, 30 ёшда бўлган) ва педагогларга ажратилади:

�� QS (Quacquarelli Symonds) ёки THE (The Times Higher Education) бўйича ТОП-300 таликка киритилган хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган;

�� Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

�� Кредит уларнинг бакалавриат ҳамда магистратура дастурларида таълим олишлари учун ажратилади.

�� Кредит 1 ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача миқдордаги эквивалентда миллий валютада ажратилади.

⏳ Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

�� Кредит олувчи банкка мурожаат қилишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

▫️ ариза;
▫️ шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
▫️ таклифнома-хат (1-курслар учун);
▫️ академик ўзлаштириш натижалари (2-курсдан бошлаб);
▫️ тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича шартнома ҳамда олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари кўрсатилган инвойс;
▫️ биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромадлари юзасидан маълумот;
▫️ меҳнат дафтарчасидан кўчирма (30 ёшдан ошган педагоглар учун).

✅ Таълим кредити ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
320 49.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram