Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
️ Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги жорий э
тилди
Адлия вазирлиги Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3783, 28.02.2026 й.).
�� Миллий рейтинг
Таълим сифатини таъминлаш агентлиги томонидан юритилади.
✅ Давлат ва нодавлат ОТТлар қуйидаги
4 та тоифа бўйича миллий рейтингга киритилади:
▪️ амалий фанлар;
▪️ тиббиёт фанлари;
▪️ ижтимоий-гуманитар фанлар;
▪️ ижод
(спорт).
⌛️ Ҳар йили
1 ноябрга қадар ўтган йил учун миллий рейтинг натижалари эълон қилинади.
�� Бунда, ҳар йили 1 июнга қадар талабалар, профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар ўртасида
умуммиллий сўровнома ва халқаро экспертлар ўртасида халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровнома ўтказилади.
☑️ Миллий рейтингни ҳисоблашда фойдаланиладиган жами
25 та индикатордан 5 таси умуммиллий сўровнома асосида аниқланади ҳамда ушбу сўровнома натижалари инобатга олиниши учун ОТТдаги талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг
камида 20 фоизи сўровномада иштирок этиши лозим.
Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram