avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
02.03.2026 16:28
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича ҳаракатлар рағбатлантир
илади

Ҳукумат қарори (85-сон, 28.02.2026 й.) билан “Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

�� Қарорга кўра, саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатлари қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:

1-босқичда - атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станциясини (мониторинг станцияси) ўрнатган саноат корхонасига:

➖ табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан воз кечилади;

➖ табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизи 2 йил давомида қайтарилади;

2-босқичда - мониторинг станциясини ўрнатган саноат корхонаси келгуси 1 йил давомида чанг-газ ва локал оқова сув тозалаш ускуналарини ўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 70 фоизи 2 йил давомида қайтарилади.

�� Саноат корхонаси мониторинг станцияси, чанг-газ ва (ёки) локал оқова сув тозалаш ускунасини ўрнатгани тўғрисида Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Экология қўмитасига хабарнома юборади.

⏳ Хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Экология қўмитаси томонидан хабарнома келиб тушган кундан бошлаб 15 иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.

�� Ўрганиб чиқиш натижаси бўйича саноат корхонасини рағбатлантириш тўғрисида Экология қўмитасининг хулосаси расмийлаштирилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Саноат_корхоналарининг_атроф_муҳитга_салбий_таъсирини_камайтириш.mp3
120 45K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram