avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
27.02.2026 09:24
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлиги ошир
илади

“Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–74-сон, 25.02.2026 й.) қабул қилинди.

�� Қарорга кўра, қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

�� давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларида (жамиятлар) корпоратив бошқарув маданиятини ривожлантириш, унинг замонавий усулларини қўллаш, жамиятлар кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар улушини 50 фоизга етказиш;

�� 2026 йил якунига қадар “Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (Жамғарма) устав капиталидаги 30 фоизгача акциялар пакетининг халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи оммавий таклифини (IPO) ўтказиш.

✅ Жамғарманинг улуши бор бўлган жамиятлар бўйича:

�� ҳисобланадиган дивидендларни жамиятлар ихтиёрида қолдиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тақиқланади;

�� иқтисодиётдаги ўрни ва улуши, молиявий натижалари, бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши ва бошқа муҳим ахборотларни ўз ичига олувчи маълумотлар Жамғарма билан келишилгандан сўнг Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этилади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Давлат_иштирокидаги_корхоналар_самарадорлиги_оширилади.mp3
93 51.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram