avatar
Huquqiy axborot
@huquqiyaxborot
26.02.2026 10:37
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёшларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш такомиллаштир
илади

Ҳукумат қарори (78-сон, 25.02.2026 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

�� Унга кўра, “Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:

▫️ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари;
▫️ оиласининг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган.

�� Ариза берувчи “Ёшлар дафтари”га кириш ва ижтимоий ёрдамлардан бирини кўрсатишни сўраб давлат хизматлари маркази, ЯИДХП (my.gov.uz) ёхуд Ёшлар ягона электрон платформаси орқали мурожаат қилади.

�� “Ёшлар дафтари” жамғармасидан кўрсатиладиган ёрдамлар индивидуал режага мувофиқ ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этилади.

�� Ижтимоий шартнома шартларининг бажарилиши Ёшлар ягона электрон платформаси орқали автоматик тарзда мониторинг қилинади.

✔️ Мониторинг жараёнида ижтимоий шартномада белгиланган ҳар бир шартнинг бажарилиши ҳар ойда 100 балли тизимда баҳоланади.

⏭️ Барча шартлар бўйича йиғилган балларининг умумий йиғиндисини шартларнинг сонига бўлган ҳолда ўртача кўрсаткич аниқланади.

�� Камида 6 ой давомида мунтазам ижтимоий шартнома шартларини “аъло” даражада бажарган, ўртача ойлик кўрсаткичлари энг юқори бўлган 1 000 нафаргача ёшлар ҳар йили декабрь ойида БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Каналга уланиш������
@huquqiyaxborot
Ёшларга_ижтимоий_ёрдам_кўрсатиш_такомиллаштирилади.mp3
245 51.3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Huquqiy axborot

236.6K
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Открыть в Telegram