Fargʻona IIB | Rasmiy kanal
@fviib_uz
2 609
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари иштирокида Марказ тингловчилари ҳамда шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган психолог-инспектор аёллар учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинар давомида болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, васийлик ва ҳомийлик тизимини такомиллаштириш, оилавий парвариш шаклларини ривожлантириш, фарзанд асраб олиш тизимини яхшилаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳимояга муҳтож болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим тавсия ва тушунчалар берилди.
Семинар якунида иштирокчиларнинг соҳадаги билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган фикр-мулоҳазалар алмашилди.
«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида «Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси»да жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди, шаҳар прокуратураси ҳамда Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими ҳамкорлигида сайёр суд ўтказилди.
Тадбирда Фарғона шаҳар Пробация бўлими ҳисобида турувчи 45 нафар назоратдаги шахс иштирок этди. Суд жараёнида жазони ўташ тартиб-қоидаларига амал қилиб келаётган 7 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Жазони ўташдан бўйин товлаб, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилмаган 3 нафар шахснинг жазоси эса қонунчиликда белгиланган тартибда оғирроқ жазога алмаштирилди. Шундан 2 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Qabul 2026-yil 15-iyul kunidan 15-avgust kuniga qadar davom etadi. 📅
Agar siz ilmiy tadqiqot qilmoqchi boʻlsangiz — ushbu imkoniyat aynan siz uchun. 🔬
Murojaat uchun telefon: 93-798-31-07 📞
Ilm, tahlil va izlanish orqali jamiyat xavfsizligiga hissa qoʻshishga tayyor boʻlgan barcha nomzodlarni kutamiz. 🤝
Қабул 2026 йил 15 июль кунидан 15 август кунига қадар давом этади.📅
Агар сиз илмий тадқиқот қилмоқчи бўлсангиз — ушбу имконият айнан сиз учун.🔬
Мурожаат учун телефон: 93-798-31-07📞
Илм, таҳлил ва изланиш орқали жамият хавфсизлигига ҳисса қўшишга тайёр бўлган барча номзодларни кутамиз.🤝