Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари иштирокида Марказ тингловчилари ҳамда шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган психолог-инспектор аёллар учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинар давомида болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, васийлик ва ҳомийлик тизимини такомиллаштириш, оилавий парвариш шаклларини ривожлантириш, фарзанд асраб олиш тизимини яхшилаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳимояга муҳтож болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим тавсия ва тушунчалар берилди.
Семинар якунида иштирокчиларнинг соҳадаги билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram