ПРОБАЦИЯ НАЗОРАТИДАГИ ШАХСЛАР УЧУН САЙЁР СУД ЎТКАЗИЛДИ
«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида «Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси»да жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди, шаҳар прокуратураси ҳамда Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими ҳамкорлигида сайёр суд ўтказилди.
Тадбирда Фарғона шаҳар Пробация бўлими ҳисобида турувчи 45 нафар назоратдаги шахс иштирок этди. Суд жараёнида жазони ўташ тартиб-қоидаларига амал қилиб келаётган 7 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram