Ўзбекистон–Қирғизистон бизнес-форумида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Бишкек шаҳрида Ўзбекистон–Қирғизистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг давлат идоралари ва бизнес доиралари вакиллари иштирок этиб, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Форум доирасида ташкил этилган «Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика» панель сессиясида Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассиси тақдимот билан иштирок этди.
Тақдимотда мамлакатимиз фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, инвесторлар учун яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, давлат томонидан тақдим этилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари, эркин иқтисодий зоналар имкониятлари ҳамда тармоқни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, панель муҳокамаларида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, технологиялар трансфери, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Website | Telegram | Instagram* | Facebook* | Youtube | linkedin
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram