Швейцария дунёдаги энг кўп сайлов ва референдум ўтказадиган давлатлардан бири ҳисобланади. Швейцарияда йилига 4-5 та референдум, шунингдек, кўплаб маҳаллий даражадаги сайловлар ўтказилади. Иккинчи ўринда, АҚШ бўлиб, у ерда ҳар икки йилда Конгресс сайловлари, ҳар тўрт йилда президентлик сайловлари ва доимий равишда маҳаллий ва штат даражасидаги сайловлар бўлиб ўтади. Учинчи ўринда Ҳиндистон. Ҳиндистон дунёдаги энг кўп сайловчига эга мамлакат бўлиб, ҳар йили миллионлаб сайловчилар штатлар ва маҳаллий даражадаги бошқа сайловларда иштирок этади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram