Кузатувчи – сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни бевосита кузатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс. Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчиларга, уларнинг аризасига биноан ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан мандатлар (рухсат берувчи ҳужжат) берилади. Хорижий (халқаро) кузатувчилар Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитация қилинади ва мандат берилади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram