Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича бир мандатли сайлов округлари вилоят, туман, шахар хокимларининг тақдимномасига биноан тегишли ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан, қоида тариқасида, сайловчилар сони тенг ҳолда ҳар беш йилда бир марта тузилади. Сайлов округларининг чегаралари вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда белгиланади
Маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш бўйича бир мандатли сайлов округлари халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг тақдимномасига биноан тегишли ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан, қоида тариқасида, сайловчилар сони тенг ҳолда ҳар беш йилда бир марта тузилади. Сайлов округларининг чегаралари вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда белгиланади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram