Саида Мирзиёеванинг АҚШдаги учрашувлар нималарни англатади?
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи доирасида АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Серджио Гор билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Хусусан, Флорида штати Палм-Бич шаҳрида жойлашган Дональд Трампга тегишли машҳур Мар-а-Лаго қароргоҳида мулоқот
бўлиб ўтди. Мазкур қароргоҳ АҚШ сиёсий ва ишбилармон доиралари учун нуфузли масканлардан бири ҳисобланади ва у ерда учрашув ўтказилиши мулоқотнинг юқори даражадаги аҳамиятини кўрсатади. Учрашувда Дональд Трампнинг кенжа қизи Тиффани Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Майкл Булос ҳам иштирок этди.
Шунингдек, Вашингтон шаҳрида ҳам Серджио Гор билан навбатдаги
учрашув бўлиб ўтди. Унда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши фаолияти бошланиши арафасида икки мамлакат ўртасидаги бизнес алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Кейинчалик Вашингтонда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини
бошлади. Кенгаш доирасида қўшма бизнес ташаббуслари учун мустаҳкам асос яратиш мақсадида ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланди.
Ташриф доирасида яна бир муҳим мулоқот АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан
бизнес-нонушта форматида бўлиб ўтди. Суҳбат давомида икки томонлама иқтисодий лойиҳалар портфелининг кенгайиб бораётгани қайд этилди ҳамда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, бу учрашувлар бир нечта муҳим жиҳатни кўрсатмоқда. Аввало, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик амалда мустаҳкамланиб бормоқда. Иккинчидан, иқтисодий ҳамкорлик институционал даражада янги механизмлар орқали ривожлантирилмоқда. Учинчидан, Ўзбекистон халқаро майдонда ўзини ишончли ва очиқ ҳамкор сифатида намоён этмоқда.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram