avatar
davletovuz
@davletovuz
08.04.2026 16:59
Марказий Осиё стартап ва инвестициялар учун янги марказга айланмоқда

Тошкентда 2–4 апрель кунлари UzVC ҳамкорлигида 5-Марказий Евроосиё венчур форуми — CEVF 2026 бўлиб ўтди.

Форум инвесторлар, стартаплар ва технологик компанияларни бирлаштириб, сунъий интеллект, финтех, рақамли инфратузилма ва стартапларни молиялаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Форум доирасида капиталга кириш имкониятларини кенгайтириш, янги инвестицион ҳамкорликларни йўлга қўйиш, стартаплар учун қўллаб-қувватлаш дастурлари ва халқаро акселераторлар имкониятлари асосий эътибор марказида бўлди.

UzVC ва Big Sky Capital ўртасида ҳамкорлик эълон қилинди. VC Boards китобининг ўзбек тилидаги нашри ҳам тақдим этилди. Startup Battle ғолиблари IRA Tashkent дастурига кириш ва 25000 долларгача имкониятга эга бўлди.

Форум минтақада венчур бозори фаол ўсиб бораётганини ва халқаро инвесторлар қизиқиши ортиб бораётганини тасдиқлади

Батафсил | Реклама
19 18.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

davletovuz

78.2K
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Открыть в Telegram