avatar
davletovuz
@davletovuz
08.04.2026 14:20
davletovuz Уруш тугади, фақат вақтинча АҚШ ва Эрон 14 кунлик оташкесим сулҳини эълон қилди. Сулҳ доирасида томонлар, шу жумладан, Исроил ҳам ўт очишни тўхтатиши шарт. Сулҳ шартларига кўра, Ливанга ҳам ҳужумлар бўлмайди, Ҳўрмуз бўғозидан Эрон назорати остида кемалар ҳаракатига рухсат берилади. Бу шартлар ҳали ўзгариши мумкин. Оташкесимга Покистон воситачилик қилган, АҚШ ва Эрон вакиллари жума куни Исломободда тўғридан-тўғри музокараларга киришиши лозим. АҚШ ҳарбий операцияда ўз мақсадларига эришганини, Эрон эса урушда ғалаба қозонганини таъкидламоқда. Лекин вақтинчалик оташкесим шу даражада заифки, томонларда бир-бирига нисбатан мутлақо ишонч йўқ, 14 кунлик муддат нафасни ростлаб олишга имкон, деб ҳисоблашмоқда. Ҳозирча биржалар, нефть оташкесим тўғрисидаги хабарни яхши кутиб олди.
Ўзбекистон Покистон раҳбарияти воситачилигида Яқин Шарқда ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва сулҳ ўрнатилиши эълон қилинганини олқишлайди. Мазкур саъй-ҳаракатларни кескинликни юмшатиш, сиёсий-дипломатик мулоқот ва ўзаро мақбул ечимларни топиш учун шароит яратиш йўлидаги муҳим қадам, деб биламиз — Ташқи ишлар вазирлиги
11 24.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

davletovuz

78.2K
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Открыть в Telegram