Маркировка аслида солиқ органига, маркировкадан пул қилаётган компанияга керак. Бошида унинг маъмурчилиги ишлаб чиқарувчилар, импортёрлар, маркировкачи ва солиқ ўртасидаги муносабат эди. Энди шу даражага боришдики, истеъмолчи ва дўкондор ҳам бу маъмурчиликнинг асосий иштирокчисига айланиб қолди. Даҳмаза, вақт ва иш кучи ейдиган бу амалиётдан истеъмолчи ҳам, дўкондор умуман манфаатдор эмас. Дўкондор ва истеъмолчи солиқчи учун ишламаслиги керак. Ҳаммани солиқчига айлантирмаслик керак.
Ишлаб чиқарувчиларда ҳам етарли эътирозлар йиғилиб қолган. Маркировкалашнинг моҳиятини ҳам бузиб бўлишди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram