Қарши туманида кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди
Қарши тумани ИИБ профилактика инспекторлари ҳамда соҳавий хизмат ходимлари иштирокида ИИВнинг фармойиши талаблари ижроси, кибермаданиятни юксалтириш ва кибержиноятларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган ўқув машғулоти ташкил этилди.
👨💻 Машғулот давомида замонавий киберхавфлар, интернет фирибгарлиги, зарарли APK-файллар ва шубҳали ҳаволалардан ҳимояланиш, шунингдек, аҳоли ўртасида киберогоҳликни ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Тадбир якунида кибержиноятларнинг олдини олиш ва профилактик ишларни кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram