Кибержиноятларнинг олдини олиш — долзарб вазифа
Сирдарё вилояти ИИБ КҚКБ ҳамда КҚК Департаменти КПБ ҳамкорлигида ИИВнинг фармойиши талаблари, кибержиноятларнинг олдини олиш ва кибер маданиятни ошириш масалаларига бағишланган ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди.
📍Тадбирлар Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманлари профилактика инспекторлари ҳамда инспектор-психологлари иштирокида ўтказилди.
Машғулотлар давомида замонавий киберхавфлар, интернет фирибгарлиги, зарарли АПК файллар ва шубҳали ҳаволалардан ҳимояланиш, шунингдек, фуқаролар ўртасида киберогоҳлик ва кибер маданиятни ошириш бўйича профилактик ишларни кучайтириш юзасидан зарур тушунча ва тавсиялар берилди.
Якунида ҳудудларда кибержиноятларнинг олдини олиш ва профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
🔐 Кибержиноятларнинг олдини олиш — огоҳлик, билим ва ҳамкорликдан бошланади!
Telegram |
Youtube |
Instagram* |
Facebook*