B
Bayonot.uz
@bayonotuz
30.04.2026 12:40
“Ўйинчоқ аппаратларини лицензиялаш керак”

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ўйинчоқ аппаратларини лицензиялаш лозимлигини айтди.

Унинг айтишича, мактаблар олдидаги ўйинчоқ аппаратларининг кўплиги сабабли ўқувчилар ота-онасидан олган бор пулини шу ўйинга ишлатиб юборишмоқда. Шунингдек, вилоят ҳокими компютерхоналарни ҳам назорат қилиш вақти келганини, болалар компьютер сабаб дарс ҳам қилмай қўйганини таъкидлади.


@Bayonotuz
4
😁 3
👍 2
👎 1
4 8 796
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
30.04.2026 12:33
Саида Мирзиёева Тошкентдаги театрларни кўздан кечирди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги 3 та театрни кўздан кечирди. Муқимий номидаги академик театр, Ёшлар театри ҳамда “Арена” ётоқхонаси бинолари анчадан буён жиддий таъмирталаб ҳолатдалиги маълум бўлди.

“Биз ҳамма шароитни яратсаккина, репертуарлар янгиланиб туради, томошабин кўнглидан жой оладиган, долзарб мавзулардаги спектакллар саҳналаштирилади”, деди Мирзиёева.


Молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш учун масъул шахслар тайинланган. Вазиятни шахсан Президент Администрацияси раҳбарининг ўзи назоратга олди.

@Bayonotuz
👍 30
👎 2
1
1 1 753
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
30.04.2026 11:16
Таълимдан қолганини тўйга сарфланг, тўйдан қолганини таълимга эмас

“Биз инсон тарбиялаяпмиз, қўй боқмаяпмиз. Бу нафақат фарзандингиз келажаги, балки ўзингизники ҳам. Агар бугун фарзандингизни билимли қилмасангиз, эртага қаригунингизча кетидан юрасиз.

Баъзилар фарзанди тўйига 10-15 минг доллар сарфлайди. Лекин ўша пулга тўрт нафар боласини зўр таълимли қилиши мумкин эди. Шунча пулни битта боласининг тўйига сарфлаб юборади. Таълимдан қолганини тўйга сарфланг, тўйдан қолганини таълимга эмас”.


Баҳодир Ғаниев, таълим масалалари бўйича эксперт

@Bayonotuz
👍 10
3
🔥 1
🤓 1
1 17 1.1K
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
30.04.2026 11:11
Зироат Мирзиёеванинг ижтимоий тармоқларда расмий саҳифалари очилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Маҳмудовна Мирзиёеванинг ижтимоий тармоқларда расмий саҳифалари ва Телеграм канали очилди.

Энди бу ерда Биринчи хоним фаолияти, сафарлари, учрашувлари, муҳим лойиҳалари ва ташаббуслари ҳақидаги долзарб янгиликларни кузатиб бориш мумкин.

Воқеалардан хабардор бўлиш учун Ўзбекистон Биринчи хонимининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг:

Телеграм: @Ziroat_Mirziyoyeva_First_lady
Инстаграм*: instagram*.com/ziroat_mirziyoyeva_
Facebook*: facebook*.com/share/1AznLKkuSx

@Bayonotuz
👍 16
1
👎 1
1 856
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
30.04.2026 11:05
emoji InfinBANK терминал тушумларини 1️⃣ дақиқада ҳисобга ўтказиш хизматини йўлга қўйди!

Тадбиркорлар учун кутиш ва касса узилишлари муаммоси ҳал этилди. InfinBANK маблағларни реал вақт режимида бошқариш имконини берувчи замонавий POS-терминалларни тақдим этади.

Демак, савдодан тушган пуллар энди 2-3 кунлаб «муаллақ» туриб қолмайди. Тўлов амалга оширилдими? 60 сониядан сўнг маблағ ҳисобрақамингизда!

Энг муҳими, тизим дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24/7 режимида ишлайди.

Пул оқими доимий ҳаракатда, бизнесингиз эса тўлиқ назоратда бўлади.

Батафсил маълумот
📞+998712025080

Реклама
7
👍 2
🔥 1
3 4 849
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
29.04.2026 16:00
“Тошкентдан ўсиб чиқмаган-ку!”


Актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров “Қаерликсиз?” деган саволга жавобан жамиятда авж олиб бораётган маҳаллийчилик муаммоси ҳақида гапирди.

@Bayonotuz
👍 18
2
12 12 1.3K
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
29.04.2026 15:56
Зироат Мирзиёева Хоразмдаги ижтимоий ва экологик лойиҳалар билан танишди

Ўзбекистоннинг биринчи хоними, “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф буюриб, ижтимоий ва экологик лойиҳалар билан танишди.

Шунингдек, Зироат Мирзиёева Хивада янги яшил жамоат маконини барпо этиш жараёнида иштирок этди. Яқин-яқингача бўш турган 8 гектарлик майдонга ҳудуд иқлимига мос 3 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилди.


Шу билан бирга, Хивада табиат уйғонишига бағишланган “Баҳор билан ҳамнафас” фестивали ўтказилди. Унда “Zamin Creativa” инклюзив ижод студияларининг дизайнер, фотосуратчи ва актёрлари ўз маҳоратларини намойиш этди.

@Bayonotuz
🔥 12
👍 11
10
👏 8
👎 2
4 1.1K
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
28.04.2026 19:41
Масъулиятли бўлиб, қисқа муддатда менга натижалар олиб келинглар — Саида Мирзиёева

Кеча Саида Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф буюриб, ҳудудни ижтимоий ривожлантириш ва маданий меросни асраш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ташриф доирасида Хонқа туманидаги таълим муассасалари, Хореография академияси ҳамда «Урганч-1» йирик насос станциясидаги мавжуд ҳолат танқидий таҳлил қилинди. Аниқланган камчиликларни қисқа фурсатда бартараф этиш ва аҳоли учун муносиб шароитлар яратиш юзасидан масъулларга қатъий вазифалар белгилаб берилди.


Сафар якунида Саида Мирзиёева «Лазги» III халқаро рақс фестивалининг очилиш маросимида иштирок этди. Унда Давлатимиз раҳбарининг байрам табригини ўқиб эшиттирган ҳолда, мазкур санъат тури нафақат халқимизнинг, балки жаҳон маданиятининг бебаҳо дурдонаси эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

@Bayonotuz
👍 64
🔥 26
19
👏 18
😁 2
7 1.3K
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
28.04.2026 11:17
“Самолётдан тушганимдан айтдимки, самолётни кўпайтириш керак. Одамлар “перевалдан” эмас, кўпроқ самолётда учиши керак.”


Шавкат Мирзиёев Қўқонда аҳоли билан мулоқотда авиақатновларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

@Bayonotuz
👍 30
🔥 20
11
👏 10
😁 2
🤔 1
😢 1
3 9 1.4K
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
27.04.2026 22:29
Метрода бир карта билан уч кишидан ортиқ кишига тўлаб бўлмас экан

Қизиқ а?! Метрода карта билан уч кишидан ортиқ кишига тўлаб бўлмас экан. Дейлик, биз беш кишилик оиламиз. Уч кишига тўладим, бу тизимга кўра қолган икки киши қолиб кетаркан-да.

Бугун метрода сайёҳларни кўрдим. Тахминан 20-25 киши ҳайрон бўлиб туришибди. Ўзлари тўлай олишмади, гид нақд билан тўлаш учун банкоматга кетди. Одатда сайёҳ/меҳмонларга ёрдам бергим келади. Кичик кўмагим тегсин, деб ҳаммасини чақирдим ва бирин-кетин картамда тўлаб, турникетдан ўтказа бошладим.

Уч кишидан кейин яшил ўрнида қизил ранг кўринди. «Балки турникет ишламагандир» деб бошқасига тўладим. Уям ишламади. Ходим опадан сўрадим. «Уч кишига тўлов қилган бўлсангиз картангиз энди блокланади. Ярим соатгача ишламайди», деди. Ҳайратландим. Сайёҳлар ҳам қолаверишди. Индамай кетдим…

Бу қанақа тизим бўлди? «Рақамлаштириш» дейилди, тўлаяпмиз. «Шаффофлик» дейилди, ойнадан баттар шаффоф бўлиб кетдик. «Карта ишлатинг» дейилди, ишлатяпмиз. Лекин бу нима аҳмоқгарчилик? Карта меники, пул меники. Истаганимга тўла олмасам, ҳуқуқларим чекланмайдими?!


Аброр Зоҳидов, журналист

@Bayonotuz
🔥 26
😁 12
😢 4
2
🤪 2
👏 1
11 21 1.5K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
27.04.2026 21:42
👍 66
🔥 53
👏 29
25
😁 3
🌚 2
👎 1
😍 1
1 1 1.3K
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
27.04.2026 15:59
Зироат Мирзиёева мактаб-интернатдаги ўқув новвойхонасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикасининг биринчи хоними, “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Урганч шаҳридаги эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 96-сон мактаб-интернатдаги ўқув новвойхонасига ташриф буюрди.

@Bayonotuz
🔥 18
👍 16
11
👏 9
😭 1
1 1 1.5K
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
27.04.2026 12:03
Ўзбекистонни Шимолий Кореяга ўхшатиб қўйяпсизлар

Туркиялик тадбиркор Тошкентда пешлавҳаларни олиб ташлаш амалиётига танқидий фикр билдирди:

“Кечирасиз, бу орқали мамлакатни Шимолий Кореяга ўхшатиб қўйиш хавфи бор. Мен Ўзбекистонни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан. Европа ва АҚШда Ўзбекистон устидан кулишларини истамайман”.


@Bayonotuz
👍 25
🔥 7
👏 2
1
👎 1
4 21 1.7K
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
27.04.2026 11:04
Ёзда “тонировка” рухсатномаси 412 минг сўм бўладими?

Сўнги кунларда автомобил ойналарининг қорайтириш учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакили бунга аниқлик киритди.


@Bayonotuz
👎 4
😁 1
11 1.6K
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
25.04.2026 18:31
Дадахон Хасановнинг ўзбеклар ҳақидаги ноёб фикри.

@Bayonotuz
😢 17
🔥 5
🥴 4
👎 2
👏 2
🌚 2
🗿 2
👍 1
😍 1
6 44 2.1K
B
Bayonot.uz
@bayonotuz
25.04.2026 18:05
Ургутда реконструкция қилинган тиббиёт марказида биринчи чақалоқ туғилди, унга Шавкатжон деб исм қўйилди

Саида Мирзиёева Самарқандга ташрифи чоғида илгари хароба ҳолда бўлган поликлиника қисқа вақтда замонавий марказга айлантирилгани билан танишди. Марказда 16 та қишлоқ аёлларига хизмат кўрсатадиган туғруқ бўлимида илк чақалоқ дунёга келди.

“Куни кеча ушбу даргоҳда биринчи чақалоқ – Шавкатжон дунёга келди. Мен буни бошлаган барча ишларимизнинг хайрли эканига бир ишора, деб билдим”, - деди Мирзиёева.


@Bayonotuz
👍 42
🔥 30
17
👏 15
😁 2
🤡 2
😢 1
1 3 1.9K
B

Bayonot.uz

6.2K
Таниқли шахслар, вазирлар, блогерларнинг иқтибосларини бир жойга тўплаймиз.

Реклама учун: @bayonot_adv_bot
Открыть в Telegram