Масъулиятли бўлиб, қисқа муддатда менга натижалар олиб келинглар — Саида Мирзиёева
Кеча Саида Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф буюриб, ҳудудни ижтимоий ривожлантириш ва маданий меросни асраш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф доирасида Хонқа туманидаги таълим муассасалари, Хореография академияси ҳамда «Урганч-1» йирик насос станциясидаги мавжуд ҳолат танқидий таҳлил қилинди. Аниқланган камчиликларни қисқа фурсатда бартараф этиш ва аҳоли учун муносиб шароитлар яратиш юзасидан масъулларга қатъий вазифалар белгилаб берилди.
Сафар якунида Саида Мирзиёева «Лазги» III халқаро рақс фестивалининг очилиш маросимида иштирок этди. Унда Давлатимиз раҳбарининг байрам табригини ўқиб эшиттирган ҳолда, мазкур санъат тури нафақат халқимизнинг, балки жаҳон маданиятининг бебаҳо дурдонаси эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.
@Bayonotuz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram