avatar
Bankxabar
@bankxabar
15.07.2026 17:19
⚡️ БАНК КАРТАЛАРИНИ ЯГОНА ПОРТАЛДА КЎРИШ ВА БЛОКЛАШ УЧУН АРИЗА ЮБОРИШ, УЙ ВА АВТОМОБИЛНИ ОНЛАЙН ГАРОВГА ҚЎЙИШ ҲАМДА КРЕДИТ РЕКЛАМАЛАРИДА ЯКУНИЙ НАРХНИ КЎРСАТИШ ИМКОНИЯТИ ЯРАТИЛАДИ

Президентнинг 2026 йил 15 июлдаги ПҚ-265-сон қарори билан банклар ва уларнинг мижозларига бевосита алоқадор яна бир қатор муҳим янгиликлар белгиланди.

Аввалги постимизда кредит тўлиқ сўндирилганда уй ва автомобилларга қўйилган тақиқни автоматик ечиш тизими 2026 йил 1 ноябрга қадар жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик. Энди қарордаги банк соҳасига оид бошқа муҳим ўзгаришларга тўхталамиз:

☑️ 2026 йил 1 октябрдан фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган банк карталарини Ягона портал орқали кўра олади.
▪️Фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ўз номига расмийлаштирилган ва фойдаланилаётган банк карталари ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлади.
▪️Шунингдек, зарур ҳолатда фуқаро банк картасини блоклаш учун Ягона портал орқали эмитент банкка ариза юбориши мумкин бўлади. Яъни, янги тартиб ишга тушгач, фуқаро ўз номига қайси банк карталари расмийлаштирилганини аниқлаш учун ҳар бир банкка алоҳида мурожаат қилиб юрмайди. Барча тегишли маълумотларни Ягона портал орқали кўриш ва зарур ҳолатда картани блоклаш учун банкка электрон ариза юбориш мумкин бўлади.

☑️ 2026 йил 1 октябрдан уй ва автомобилни Ягона портал орқали гаровга ёки ипотекага қўйиш имконияти яратилади.
▪️Жисмоний ва юридик шахслар ўзига тегишли кўчмас мулк ёки автотранспорт воситасини Ягона портал орқали гаровга ёки ипотекага қўйиши мумкин бўлади.
▪️Шунингдек, портал орқали кўчмас мулк ёки автомобилни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйиш ва бундай тақиқни ечиш имконияти ҳам яратилади.
▪️Бундай операцияларни амалга оширишда жисмоний шахслар Face-ID, юридик шахслар эса электрон рақамли имзо орқали ўз шахсини тасдиқлайди. Яъни, янги тартиб уй ёки автомобилни гаровга қўйиш, ипотека расмийлаштириш ҳамда мулкни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ва уни ечиш билан боғлиқ жараёнларни масофадан туриб амалга ошириш имконини беради.

☑️ 2026 йил 1 ноябрдан кредит, муддатли тўлов ва насия рекламаларида якуний нархни кўрсатиш мажбурий бўлади.
▪️Жисмоний шахсларга мўлжалланган кредит, муддатли тўлов ёки насия савдоси рекламасида товар ёки хизматнинг жорий нархига нисбатан қанча қўшимча сумма тўланиши ва якуний қиймати қанча бўлиши очиқ кўрсатилиши шарт бўлади.
▪️Масалан, товарнинг нақд нархи 10 млн сўм бўлиб, кредит ёки насия асосида харид қилинганда жами 14 млн сўм тўлаш керак бўлса, рекламада истеъмолчи 4 млн сўм қўшимча тўлаши ва товарнинг якуний қиймати 14 млн сўмга тушиши очиқ кўрсатилиши керак бўлади.
▪️Шунингдек, молиявий хизматлар рекламасида келгусидаги самарадорликни кафолатлаш ёки ваъда қилишга йўл қўйилмайди, агар бундай натижани шартнома тузилаётган пайтда аниқ белгилаш имкони бўлмаса.
☝️Демак, бу кучга киргач, истеъмолчи кредит ёки насия рекламасида фақат «ойига фалон сўмдан» деган маълумотни эмас, балки товар ёки хизмат учун қанча қўшимча тўлов қилиши ва унинг якуний нархи қанчага тушишини ҳам аниқ кўриши керак бўлади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
ПҚ_265_сон_—_Аҳолига_кўрсатилаётган_давлат_хизматларини_такомиллаштириш.pdf
3.71 МБ
144 21K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bankxabar

100.9K
Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!

Мурожаат учун: @Bankxabarbot
Тижорат масалалари бўйича: @bankxabar_ads_bot

Рус тилидаги канал: @Bankxabar_Ru
Открыть в Telegram