Bankxabar
⚡️ БАНК КРЕДИТИГА ОЛИНГАН УЙГА ГАРОВГА ОЛУВЧИНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ РЎЙХАТДАН ЎТИШГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ
Президентнинг «Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-265-сон қарори қабул қилинди.
☑️ Қарорга кўра, энди тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойга гаровга олувчининг розилигисиз яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишга рухсат берилади.
☝️Бу янгилик, айниқса, банкдан кредит эвазига уй сотиб олган, аммо уй гаровда тургани сабабли унга рўйхатга кира олмаётган фуқаролар учун муҳим.
☑️ Бунда рўйхатдан ўтаётган шахс мулкдор, гаровга олувчи ёки тақиқни қўйиш ёхуд ечишга масъул органнинг ички ишлар органларига мурожаати асосида унинг рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинишига аввалдан розилик бериши керак бўлади.
▪️Яъни, уй банк гаровида бўлса ҳам, унга рўйхатдан ўтиш учун гаровга олувчининг алоҳида розилигини олиш талаб этилмайди.
Банкдан кредит эвазига уй олиб, унга рўйхатга киролмаётганларга юбориб қўйинг.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
2026 ЙИЛ 1 НОЯБРГА ҚАДАР КРЕДИТ ТЎЛИҚ СЎНДИРИЛГАНДА УЙ ВА АВТОМОБИЛЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ТАҚИҚНИ АВТОМАТИК ЕЧИШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
Президентнинг 2026 йил 15 июлдаги ПҚ-265-сон қарори билан кредит тўлиқ сўндирилгандан кейин кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларига қўйилган тақиқларни ечиш жараёнини автоматлаштириш белгиланди.
☑️
2026 йил 1 ноябрга қадар кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситалари бўйича кредитлар тўлиқ сўндирилганда уларга қўйилган тақиқни
проактив шаклда, яъни фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз ечиш тизими йўлга қўйилади.
▪️Агар гаров ёки ипотека шартномаси
нотариал тартибда расмийлаштирилган бўлса, кўчмас мулк ёки автотранспорт воситаси бўйича кредит тўлиқ сўндирилганда бу ҳақдаги маълумот банкнинг автоматлаштирилган ахборот тизимидан
«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига автоматик равишда юборилади. Шу маълумот асосида уй ёки автомобилдан тақиқ ечилади.
▪️Агар гаров ёки ипотека шартномаси
банк томонидан расмийлаштирилган бўлса, кўчмас мулк ёки автотранспорт воситаси бўйича кредит тўлиқ сўндирилганда банкнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали
тақиқни бекор қилиш ҳақида проактив шаклда гаров реестрига ёзув киритилади.
☝️Яъни, янги тизим ишга тушгач,
уй ёки автомобиль учун олинган кредит тўлиқ ёпилса, фуқаро тақиқни ечиш учун банк, нотариус ёки бошқа идораларга алоҳида мурожаат қилиб юришига ҳожат қолмайди. Кредит тўлиқ сўндирилгани ҳақидаги маълумот ахборот тизимлари ўртасида автоматик алмашилади ва тегишли тақиқ проактив тарзда бекор қилинади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram