Имтиёзли таълим кредитлари
Таълим кредити олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун
фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.
Кредит шартлари:
• йиллик ставка – 14
% (МБ асосий ставкасида)*;
• миқдори – олий таълим муассасасида шартнома асосидаги йиллик контракт миқдорида**;
• муддати – ўқишни тугатгандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб, 7 йил муддатга.
❗️
Талаба хотин-қизлар таълим кредити фоизларини тўлашдан озод этилади!***
Кредит олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
• шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
• олий таълим муассасаси билан тузилган шартнома нусхаси;
• таъминот ҳужжатлари.

Таълим кредити расмийлаштириш учун аризаларни банк офисларида ва
Talim-krediti.mf.uz портали орқали қолдириш мумкин.
*
Агар Марказий банк асосий ставкаси пасайса, имтиёзли таълим кредити фоиз ставкаси ҳам пасайтирилади, агар асосий ставка оширилса, кредит ставкаси кўтарилмайди.
**
Биринчи босқич талабалари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида, иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилиши белгиланган.
***
Хотин-қизларга ажратиладиган таълим кредити бўйича фоиз тўловлари Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан тижорат банкларига тўлаб берилади.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram