avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
10.04.2026 18:35
Асакабанк ташаббуси билан HR ва сунъий интеллект бўйича халқаро конференция ўтказилди

Бугун Тошкентда Асакабанк ташаббуси билан сунъий интеллект шароитида HR трансформациясига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир Марказий Осиёдаги HR экспертлари, бизнес ва технология вакилларини бир майдонга жамлади.

Муҳокамалар давомида меҳнат бозоридаги ўзгаришлар, HR’нинг стратегик роли ва сунъий интеллектнинг инсон капиталига таъсири асосий мавзулар сифатида кўтарилди. Спикерлар глобал трендлар ва янги ёндашувлар юзасидан фикр билдиришди.

Таъкидланганидек, сунъий интеллект инсонни алмаштирмайди, балки унинг имкониятларини кенгайтиради. Бу эса ходимлардан доимий ривожланиш ва янги кўникмаларни талаб қилади.

Эътиборли жиҳати, Асакабанк ушбу тадбир орқали замонавий HR ёндашувларини илгари суришда ташаббускор сифатида чиқди ва инсон капиталига стратегик ёндашувини намоён қилди.

@bankmijoz
7
👍 4
🆒 2
11 5.7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.3K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram