avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
08.04.2026 18:41
Бизда одамларни ваҳимага солишни яхши кўришади...

Курбанофф сўнгги ўзгаришлар бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашмоқда.

"Ҳамма жойда бир хил сарлавҳа: «22 апрелдан агар телефон рақами ўз номингизда бўлмаса, картангиздан фойдалана олмайсиз».

Келинг, аслида нима бўлаётганини хотиржам аниқлаб олайлик.

22 апрелдан нима ўзгаради?
Марказий банкнинг киберхавфсизлик бўйича янги низоми кучга киради.

Ундаги муҳим бандлардан бири – банклар ва тўлов хизматлари телефон рақами эгасининг ЖШШИР маълумоти карта эгасиники билан мос келишини текшириши шарт. Агар маълумотлар мос келмаса – тизим сизни ўтказмайди.

Амалда бу нимани англатади? Агар ишлатаётган рақамингиз ўз номингизга расмийлаштирилмаган бўлса, 22 апрел куни сиз:
– банк ёки тўлов ташкилотининг мобил иловасига кира олмайсиз;
– онлайн тўловларни амалга ошира олмайсиз ёки янги картани иловага боғлай олмайсиз.

Лекин энг муҳими – картангизни ҳеч ким блокламайди. Терминаллар ва банкоматларда у аввалгидек ишлайверади.
*Гап фақат масофавий хизматлар (мобил иловалар) ҳақида кетмоқда.

Нима қилиш керак?

Иккита йўл бор:
алоқа операторларига бориб, мавжуд рақамни ўз номингизга қайта расмийлаштириш;
�� ўз номингизга янги SIM-карта сотиб олиш ➔ иловадаги рақамни янгилаш ➔ барча карталар бўйича SMS-хабарнома хизматини янги рақамга ўтказиш.

Қайси йўл қулайлигини ҳар ким ўзи белгилайди, чунки танловда индивидуал нюанслар бўлиши мумкин."

@bankmijoz
👎 27
11
👍 8
🔥 4
🆒 2
131 14.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.3K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram