Марказий банк исломий молия кенгаши
Янги
қонун билан Марказий банкда исломий молия кенгаши очилиши, унинг фаолияти ва вазафалари белгиланди.
Исломий молия кенгаши фаолияти:
Марказий банкда
беш нафар аъзодан иборат бўлган Марказий банкнинг исломий молия кенгаши ташкил этилади.
Марказий банкнинг исломий молия кенгаши Марказий банк назорат қилиши керак бўлган шахслар томонидан амалга ошириладиган исломий молия фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.
Марказий банк исломий молия кенгашининг фаолияти Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланган
низом асосида амалга оширилади.
Марказий банк исломий молия кенгашининг аъзолари Марказий банк бошқаруви томонидан тайинланади.
Марказий банк исломий молия кенгашининг ваколатлари ва фаолияти регламенти, унинг ҳуқуқий мақоми, шунингдек ушбу Кенгаш аъзоларига нисбатан талаблар Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланади.
Исломий молия кенгашининг вазифалари:
Марказий банкнинг исломий молия кенгаши:
– исломий молия стандартларини ишлаб чиқади;
– исломий молия фаолияти бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Марказий банкка кўмаклашади;
– исломий молия соҳасига оид баҳс-мунозараларга сабаб бўлувчи масалалар юзасидан тушунтиришлар ва изоҳлар беради;
– исломий молия фаолияти билан боғлиқ низолар бўйича хулосалар беради.
Марказий банкнинг исломий молия кенгаши Марказий банк томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram