avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
03.04.2026 11:45
Кредит олишдан аввал барча ўзига бериши лозим бўлган муҳим саволлар

Кредит (микроқарз) бу молиявий имкониятларни ошириш воситаси ҳисобланади. Лекин унитиш керакмаски, шу билан бирга у қарздорга қатъий мажбуриятларни ҳам юклайди.

Шу сабабли, кредит расмийлаштиришдан аввал инсон ўзига айрим саволларни бериши ва жавоб топиши лозим. Демак,

Бу кредит менга ростдан ҳам зарурми? бу эҳтиёжларим учун муҳимми ёки орзуларим учун, уни кутиш имконсизми?

Кредитни ҳар ойда ортиқча қийинчиликларсиз тўлашга имконим етадими? Даромадларим келажакда ошадими ёки камаяди, қатъий режам борми?

Ойлик даромадларим кредит ва бошқа харажатлар учун етарли бўлмасачи? Рўзғор харажатларини камайтиришга тўғри келиб қолмайдими?

Агар ишдан айрилсам ёки доимий даромадим камайса, унда нима бўлади? Банк кредитни ўз вақтида тўламаслигим учун мени кутиб турадими?

Кредит тўловларини ўз вақтида тўлай олмасам нима бўлади? Пенялар қўшилиб тўланадиган сумма яна ҳам ошиб кетмайдими? Банк ходимлари, Суд, МИБ — буларга тайёрманми? Кредит тарихим нима бўлади?

Кредит олишим атрофимдагиларга (оила аъзоларимга) салбий таъсир кўрсатмайдими?

Кредит шартлари билан тўлиқ танишиб чиқдимми ўзи? Қўшимча тўловлар, ортиқча харажатлар, пенялар ҳақида хабардорманми?

Кредит олиш юзасидан қарорни ҳиссиётга берилиб эмас, балки ҳисоб-китоб ва оқилона таҳлил асосида қабул қилаётганингизга амин бўлинг!

@bankmijoz
👍 32
🔥 14
7
🆒 2
86 19K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.3K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram